АсосийJamiyat

5300 дан ортиқ зиёратчилар муддатидан олдин сайловларда овоз берди

'5300 дан ортиқ зиёратчилар муддатидан олдин сайловларда овоз берди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайлов ўтказувчи барча сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ, муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тўхтатилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан муборак Умра зиёратига йўл олаётган 5300 дан ортиқ юртдошларимиз муддатидан олдинги сайловларда иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз берган, дея хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 18 декабрь куни соат 18.00 га қадар давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар