Ички ишлар вазирлигининг берган маълумотига кўра, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил 12 декабрь куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 3 нафари топилган. Илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 11 нафар шахс ушланган. Аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 7 таси очилди.






