Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтишини ажойиб ғалаба билан нишонлади. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида кечган бокс оқшомида у украиналик Владислав Барановга (6-6-2, 4 КО) қарши рингга чиқиб, биринчи раунднинг 1:24 сонияси ортда қолганда рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу натижа орқали Ғоибназаров профессионал боксдаги ғалабалари сонини 8тага етказиб олди.






