The Independent газетасининг ёзишича, Суффлок графлигидаги металл чиқиндилари омборидаги занглаган сейф ичидан қоғоз пуллар ва тангалар чиққан.Металл йиғиш билан шуғулланувчи Sackers фирмаси ходимлари ушбу эски сейф ичидан чиққан 20 минг фунт (24 минг еврога яқин) пулни муҳтожларга беришга қарор қилишди.
Улар дастлаб топилмани полицияга беришган, полиция бу пулларнинг эгасини қидирган, аммо ҳеч ким пулини сўраб келмаган.
Шундан сўнг суд Sackers фирмасини ушбу маблағ эгаси деб эълон қилди, аммо фирмадагилар бу пулларни муҳтожларга беришга қарор қилди. Бу пуллар онкологик беморлар даволанадиган иккита шифохонага тақдим этилди.






