АсосийJamiyat

Туристик полиция ёдамида хорижликнинг меҳмонхонага ортиқча тўлаган пуллари қайтарилди

'Туристик полиция ёдамида хорижликнинг меҳмонхонага ортиқча тўлаган пуллари қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистонга тижорат қилиш мақсадида келган чет эл фуқароси меҳмонхонада юзага келган муаммо туфайли туристик полициясига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.

Маълум бўлишича, хорижлик меҳмон меҳмонхонада яшаш учун уч кунлик тўловни олдиндан тўлаган. Аммо эртаси куни у тезда Самарқандга кетиши керак бўлиб қолган. Меҳмон маъмуриятга қайта ҳисоб-китоб қилиб, икки кунлик тўловни қайтариб беришларини сўраганда рад жавобини олган.

Натижада меҳмон Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Хабарда айтилишича бошқарма офицерлари воқеа жойига етиб борган ва муаммо ўрганган, натижада меҳмонхона маъмурияти чет эллик фуқарога ортиқча тўлаган пулларини қайтариб берган.

Бошқа янгиликлар