Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 00:30ларда 3 нафар номаълум шахс Эски Тошкент кўчасидаги йўл четида Наманган вилоятида яшовчи 1984 йилда туғилган Р.О.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 735.000 сўм пулини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳар 31-даҳада яшовчи 1998 йилда туғилганлар М.У., 5/1-“А” даҳада яшовчи Ш.А. ва Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи С.С.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






