АсосийJamiyat

Сенат раиси: Ўзбекистонда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди

'Сенат раиси: Ўзбекистонда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бугун, 14 декабрь куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чоралар кўрилаётганини ҳақида гапирди.

Сенат Раиси бу борада сайлов кодекси асосида сиёсий партиялар томонидан кўрсатиладиган депутатликка номзодларнинг камида 30 фоизини аёллар ташкил этиши белгиланганига урғу бериб, бугунги кунда мамлакатимизда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилганини маълум қилди. 

– Сенат Раиси бошчилигидаги Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича комиссиялар фаолияти йўлга қўйилгани, бу борада парламентнинг масъулияти ошиб бораётганлигини англатади, – деди Т.Нарбаева. – Қабул қилинган янги қонунлар, ўтказилган халқаро даражадаги тадбирлар бу борадаги ишларимизни бутунлай янги босқичга олиб чиқди, дейишимиз мумкин. Шунга қарамай, ҳали кўплаб масалалар ўз ечимини кутмоқда.  Биринчи навбатда, ушбу йўналишларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, имкониятлар ва кафолатлардан аҳолининг хабардорлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш лозим. Бунинг учун имкон қадар содда ва таъсирчан механизмларни жорий этиш талаб этилади. Шунингдек, гендер тенглик, хотин-қизлар масалалари борасида парламент назоратини кучайтиришимиз лозим. Мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини ошириш, хусусан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш мақсадга мувофиқ.

    Бошқа янгиликлар