АсосийJamiyat

Қоидани бузган 152 нафар шахс Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилди

'Қоидани бузган 152 нафар шахс Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Санжар Қобиловнинг термиз шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлашича жорий йилнинг ўтган даврида вилоят миқёсида 17529 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинган. 2016-2019 йиллар давомида тегишли ҳужжатларга биноан Сурхондарё вилоятида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ 251 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Шунингдек ҳозирга қадар 1 миллион 700 нафарга яқин  фуқароларга биометрик паспортлар расмийлаштирилган. 

Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометик бўлмаган паспорти шу йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Таъкидланишича, шу муддатга қадар биометрик паспорт олмаган фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ 111 500 сўмдан 669 000 сўмгача жарима қўлланилади.

Виза тизими соддалаштирилгани муносабати билан шу йилнинг ўзида  45152 нафар чет эл фуқаролари хусусий иш, сайёҳлик, хизмат юзасидан Сурхондарё вилоятида бўлишган.

Жорий йилнинг шу даврига қадар паспорт-виза тизими қоидаларини бузган 9576 нафар шахс аниқланган. 152 нафар шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузгани учун Республика ҳудудидан чиқариб юборилган. 

Бошқа янгиликлар