АсосийJamiyat

14 декабрь куни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бўйлаб катта миллий акция бўлиб ўтади

'14 декабрь куни бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бўйлаб катта миллий акция бўлиб ўтади'ning rasmi

14 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик учун оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда таниқлик инсонлар билан учрашувлар ташкил этилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилади ҳамда мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади. Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилади. Тадбир жараёнлари ОАВ ва блогерлар томонидан тўғридан-тўғри ёритилиши мумкин.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча таклифлар учун очиқ. Ҳозирда акция формати ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз. 

Фуқаролар тадбирларни янада самарали ўтказиш бўйича фикр ва таклифларни “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмалари ёки марказий офисига тақдим қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар