Хурмо асрлар давомида араб дунёсининг иссиқ ва қуруқ минтақаларида цивилизацияларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун муҳим роль ўйнаган. Чоршанба куни Хурмо билан боғлиқ маълумотлар, урф-одатлар ва амалиётлар ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда таржимон.уз хабар бермоқда.
Илдизлари тупроққа чуқур кириб, қурғоқчил иқлим шароитида ўсишига имкон берадиган дарахт нафақат озиқ-овқат, балки иқтисодий фойда манбаи ҳамдир.Хурмо чўл ҳудудларида турли хил зичликда ўсади. Бу дарахт тарқалган ҳудудда суғориш учун яроқли сув мавжуд бўлади.
Яъни, қаерда хурмо дарахти ўсса, ўша ерда зироатчилик қилиш учун шароит бўлади. Натижада, бу одамзодга чўлдаги оғир шароитларга қарамай бу ҳудудда яшашга имкон берди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, хурмо, эҳтимол, маданийлаштирилган энг қадимий дарахтдир. У милоддан аввалги 4000 йилда Месопотамияда ибодатхона қуриш учун ишлатилган.
Араб хурмоси минтақанинг баъзи қисмларида бошпана ёки бир қатор маҳсулотлар, шу жумладан, қўл меҳнати билан ясаладиган жиҳозлар, матраслар, арқонлар ва мебелларни ишлаб чиқариш учун ишлатилган ва ҳозир ҳам ишлатилмоқда.






