Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг 11 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида 2018-2019 ӯқув йилида битирувчилари энг кӯп олийгоҳларга кирган Нукус шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароит ҳамда таълим-тарбия жараёни билан танишди. Сўнгра мактабнинг педагог ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда 2018-2019 ўқув йили якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш натижалари танқидий таҳлил қилинди.
Шунингдек, таълим сифатини ошириш, мактабларни қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
11 декабрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги 19-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф давомида ўқувчи ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билантанишди.
Шунингдек, Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири 11 декабрь куни Нукус шаҳридаги 51-мактабнинг очилиш маросимида иштирок этди. Янги таълим масканининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ӯринбосари М.Жуманов, "Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бӯлими раиси Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов ва Нукус шаҳар ҳокими в.в.б. П.Турешов, меҳмонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Маросимда Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, кенг жамоатчиликни, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларни янги мактабнинг очилиши билан табриклади. Ота-оналар, мактаб ўқувчилари янги қурилган мактаб учун ўз миннатдорчилигини билдирди.






