АсосийJamiyat

Курьерлик жўнатмаларини божсиз киритмоқчи бўлишди, аммо...

'Курьерлик жўнатмаларини божсиз киритмоқчи бўлишди, аммо...'ning rasmi

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда курьерлик жўнатмалари тарзида йирик миқдордаги товар-моддийбойликларнинг ноқонуний олиб кирилганлиги фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

“Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимизда фаолият юритувчи курьерлик фирмаларидан бирининг номига хорижий давлатдан юборилган 2,8 тоннадан ортиқ оғирликдаги курьерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. 

Кўрик натижасида ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан жўнатмалардаги товарлар ўртасида тафовутлар борлиги аниқланди. Яъни, мазкур жўнатмаларга тегишли 138 та божхона декларацияларида умумий қиймати 650 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар кўрсатилмагани аниқланди.

Содда қилиб айтганда, товарларни божсиз олиб кириш меъёрларини суистеъмол қилган ҳолда гўёки шахсий фойдаланиш учун ниқоби остида олиб кирилган мазкур товарлар аслида тижорат мақсади учун кўзланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бошқа янгиликлар