«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг Янги йил ва байрам кунларида йўловчи поездларига бўлган катта талабини ҳисобга олиб, қўшимча рейсларни ташкил этмоқда.
Жумладан, жорий йил 16 декабридан 2020 йил 07 январига қадар 556/555-сонли «Тошкент – Урганч – Тошкент» йўналишида қўшимча поезд йўлга қўйилади.
Шунингдек, жорий йил 14 декабридан 2020 йилнинг 11 январига қадар 5/6-сонли «Тошкент – Москва – Тошкент» йўналишидаги поезднинг қўшимча қатнови ҳам йўлга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, халқаро йўналишидаги поездларида, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55% гача чегирма мавжуд.
Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олишмумкин.






