АсосийJamiyat

Умра парвозлари икки бараварга оширилди

'Умра парвозлари икки бараварга оширилди'ning rasmi

10 декабрдан Саудия Арабистонига Умра авиақатновларини бир кунда икки мартадан амалга ошириш бошланди. Шу кунга қадар умра ҳаво қатновлари бир кунда бир маҳал эди. 

Зиёратчилар сони ҳам икки бараварга ошди. Ҳар бир авиақатновда 245 нафардан жами кунлик зиёратчилар сони қарийб 500 нафарга етди. Мана шундай “Умра – 2019/20” мавсуми парвозлари 2020 йил ёз ойларига қадар давом этади, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Умра зиёратлари ташкилий ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тизимли равишда такомиллаштириб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар