АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирлиги қандай ҳолларда синфдаги ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитилишига изоҳ берди

'Халқ таълими вазирлиги қандай ҳолларда синфдаги ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитилишига изоҳ берди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлиги қандай ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат берилишини маълум қилди.

Вазирликнинг 2018 йил 27 июлдаги 191-сонли буйруғининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа“ ва мазкур таянч ўқув режа тушунтириш хатининг 20-бандида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат берилади: ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I-XI синфларида чет тили, таълим ўзбек тилида бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларининг II-XI синфларида ўзбек тили фани ҳамда таълим рус тилида бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларининг II-XI синфларида рус тили фани икки гуруҳга бўлиниб ўтилади.

Мазкур ҳужжатга кўра синфлармалакали ўқитувчилар етарли бўлгандагина иккига бўлинади, ўқитувчи етарли бўлмаса бўлинмайди ва ушбу синфларда дарс бераётган ўқитувчига қўшимча ҳақ тўланмайди.

    Бошқа янгиликлар