Испания пойтахтида 2-13 декабрда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида 196 мамлакат вакиллари, шу жумладан 50 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, фуқаролик жамияти, хусусий сектор ва ёшлар ҳаракати вакиллари иштирок этмоқда.
Конференция ишида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенциясининг миллий координатори бўлган Ўзгидромет ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш саммитни очиб, мамлакатларни сайёрадаги иқлим ўзгариши билан янада кескин курашишга чақирди.
БМТ Раҳбарининг сўзларига қараганда, ҳозирги вақтда инсоният ора йўлда турибди, кейинги ўн йилликнинг охиригача иккита йўлнинг биридан боради. У ёки қайтмас нқтадан ўтиб, сайёрадаги барча тирик жонни хавф остига қўяди, ёки, ‘умид йўли"дан бориб, СО ажратмалри миқдорини дарҳол камайтиради.
Конференция иштирокчилари атроф муҳит ифлосланишини тезроқ камайтириш, иқлим исишининг олдини олишга имкон берадиган чораларни муҳокама қилмоқдалар. Мамлакатлар Париж битимини қабул қилиб, юз йилликнинг охиригача ҳароратнинг 1.5-2 даража атрофида кзтарилишини ушлаб қолиш, 2030 йилга келиб иссиқхона газлари ажаратмаларини 45%га қисқартириш, 2050 йилга келиб эса ажратмаларнинг нол даражасига эришишга ваъда берганлар.
Конференциянинг турли тадбирлар, семинарлар. Маърузалардан иборат кенг расмий ва қўшимча дастурлари бор.
Мадрид конференцияси катта жамоат резонансига эга бўлмоқда. Ижтимойи тармоқларда #CлиматеАcтион ҳештеги остида зудлик билан иқлимий ҳаракатларга чорловчи материаллар чоп этилмоқда. Ундаг ташқари ёшлар ташкилотлари кўпгина тадбирлар ўтказмоқда, хусусан Ёшлар конференцияси (Cонференcе оф тҳе Ёутҳ ин Мадрид) иш бошлади.






