АсосийJamiyat

Андижонда портлаган 15 та хонадонда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда

'Андижонда портлаган 15 та хонадонда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда'ning rasmi

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 декабрь куни Андижон шаҳар 2-кичик даҳа 7–сонли кўп қаватли уйда газ чақнаш оқибатида 15 та хонадонлар таъмир талаб аҳволга келиб қолган эди. Бугун ушбу уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш учун 4 та пудрат ташкилотлари бириктирилган, дея хабар беради Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳозирда, кўп қаватли уйнинг зарар кўрган олди фасад қисми таъмирланиб, ромлар янги ўрнатилди.

15 та хонадонларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда, портлаш натижасида 2-ва 3-қаватларнинг конструкцияларига жиддий зарар етгани сабабли ушбу қаватлардаги хонадонларда демонтаж ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи 30-ёшли фуқаро Д.С.нинг хонадонида ўрнатилган газ тортгич мосламасида уйда ҳеч ким йўқлиги ва назоратсиз қолиши оқибатида кўп миқдорда газ тўпланиб чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.

    Бошқа янгиликлар