Мажбурий ижро бюроси Пискент туман бўлими томонидан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг Суд буйруғига асосан Пискент туман солиқ инспекцияси фойдасига қарздор “Piskent Paxta tozalash” АЖдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 832 млн. 172 минг сўм солиқ қарзи ундируви юзасидан ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Мазкур ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг банклардаги барча ҳисоб рақамлари хатланиб, уларга банд солинган.
Тегишли ташкилот, муасса ва корхоналарга сўровномалар юборилиб, ушбу жамиятнинг мулкий аҳволи ўрганилган.
Натижада, “Piskent Paxta tozalash” АЖ ҳисобидан 832 млн. 172 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари Пискент туман солиқ инспекцияси фойдасига ундириб берилди.






