“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Наманган аэропортида туман сабабли кўриш қийинлашгани сабабли баъзи рейслар кечиктирилаётганини маълум қилди.
Хусусан HY-95 (Тошкент - Наманган) рейси 12:00 га кўчирилган.
Шунингдек ушбу сабабга кўра, HY-619 (Наманган - Москва) – соат 14:00 ҳамда HY-606 (Москва - Самарқанд) рейслари ҳам соат 18:10 га кўчирилган.






