Жорий йилнинг 8 декабр куни соат 9:20да Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига М.Остонов қўнғирлқ қилиб, Бухоро шаҳар “Пиридастгир” кўчаси яшовчи қўшниси 1937 йилда туғилган Ю.Трухов уч кундан буён ҳовлига чиқмаганлиги ҳамда эшикни очмаётганлиги сабабли унинг ҳолидан ҳавотирда эканлигини айтиб мурожаат қилган.
Келиб тушган хабарга кўра бошқарма бўйича маъсул навбатчи ёрдамчиси лейтенант А.Арабов бошчилигида қутқарувчилар А.Зоиров, Б.Нарзуллаев Ҳ.Рахимовлар зудлик билан воқеа жойига етиб боришади.
Қутқарув асбоб анжомлари ёрдамида хонадоннинг темир эшиги очилганда ҳақиқатдан ҳам фуқаро Ю.Трухов 3 кун аввал йиқилиб тушганлиги ва ўрнидан туролмаганлиги аниқланади. Қутқарувчилар томонидан фуқарога тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва тез тиббий ёрдам ҳодимларига топширилди. Ҳозирда қариянинг аҳволи яхши эканлиги ҳақида хабар берилмоқда.






