АсосийJamiyat

"Ўзбекнефтгаз" раҳбарияти беғубор кўнгилларга қувонч улашди

'"Ўзбекнефтгаз" раҳбарияти беғубор кўнгилларга қувонч улашди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган 4-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 129 нафар болажонлар давлат ғамҳўрлигида таълим-тарбия олишмоқда. Уларнинг кўнглига шодлик улашиш, нигоҳларида қалқиб турган армон ҳовурига малҳам бўлиш, қувончига шерик бўлиш савоб амалларнинг энг афзалларидан бири ҳисобланади.

Шу сабабдан, 13-ноябр Меҳр ва мурувват куни ҳамда 8 декабрь Конституция куни муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари ўз ҳисобларидан тарбияланувчиларга қишки кийим-кечаклар олиб беришди. Бу ҳақда "Ўзбекнефигаз"АЖ хабар бермоқда.

Бундан ташқари тарбияланувчилардан ташкил этилган иккита футбол жамоаси учун спорт кийимлари ва анжомлари топширилди.

Ҳозирги кунда Меҳрибонлик уйидаги ошхона, бино ва майдончаларнинг ёритиш тизими ҳамда икки қаватли ходимлар учун мўлжалланган ётоқхона жамият томонидан таъмирланмоқда. Бино учун замонавий мебеллар ҳам олиб бериш режалаштирилмоқда. 

Жамият раҳбарияти томонидан Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ҳам ташкил этилмоқда. 

Шунингдек, раҳбарият Қашқадарёнинг Китоб туманидаги Гўдаклар уйига ҳам ташриф буюрди. Бу ердаги болажонлар учун ўйинчоқлар ва керакли маиший техникалар топширилди.

    Бошқа янгиликлар