АсосийJamiyat

Она бола заҳарланди. Бир ёшга тўлмаган фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди

'Она бола заҳарланди. Бир ёшга тўлмаган фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

2019 йил 4 декабрь куни соат 13:00 ларда Андижон шаҳар, Шимолий кичик даҳада яшовчи Г.М (1999 й.т.) ва фарзанди С.М(2019 й.т.) қўлбола печканинг мўрисидан сизиб чиққан ис газининг хонага тўпланиб қолиши оқибатида заҳарланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчи.уз га хабар берди. 

Оқибатда, хонадон бекасининг фарзанди С.М ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сал аввал Андижон вилояти Улуғнор туманидаги бир оила ис газидан заҳарлангани ва бунинг оқибатида оила аъзоларининг бир нафари воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар