Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги «Катта ҳовуз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ф.Қулдошев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси йўловчи поездларини кузатиш бўйича 2-гуруҳ батальони ходимлари – Мурод Раҳимов ва Дилмурод Мирзааҳмедовнинг тезкор ва юқори профессионал хизмати учун миннатдорлик билдириб соҳавий хизмат раҳбарияти мурожаат қилди.
Гап шундаки, шу йилнинг 31 октябрида Тошкент – Хожикент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездида икки нафар вояга етмаган шахснинг катталар назоратисиз Хожикентга кетаётганлиги бу ерда хизмат олиб бораётган ходимларнинг эътиборидан четда қолмади. Ходимларнинг ҳушёрлиги, эътибори ва тезкор ҳаракати туфайли уйидан қочиб кетган мактаб ўқувчилари О.Қосимхўжаев ва М.Азимов яшаш жойига олиб борилиб, ота-оналарига топширилди.
Намунали хизматлари учун Мурод Раҳимов ва Дилмурод Мирзааҳмедов ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан рағбатлантириладиган бўлди.






