АсосийJamiyat

Бойсунда автомобил ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

'Бойсунда  автомобил ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Postda.uz.

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи К.О. ўзининг Isuzu русумли юк автомашинасини Бойсун туманининг «Шифобулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 1322-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни қўлдан чиқаради. Натижада автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилади ва ағдарилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи К.О. ва автоулов йўловчиси, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Э. С. жароҳат олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар