АсосийJamiyat

Магистрал газ қувурини тешиб қўйган экскаватор ҳайдовчиси ёниб кетди

'Магистрал газ қувурини тешиб қўйган экскаватор ҳайдовчиси ёниб кетди'ning rasmi

Магистрал газ қувурлари муҳофаза ҳудуди ва хавфсизлик талабларига амал қилмаслик натижасида турли нохуш ҳолатлар келиб чиқиши кузатилмоқда.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти матбуот хизматидан маълум қилишларича, 3 декабрь куни соат 15:15 да Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли Бешариқ тумани Бахмал қишлоғи ҳудудидан ўтган “Бешариқ” ГТСга борувчи диаметри 219 миллиметрли қувур тармоғининг 4-5 км оралиғида ноқонуний ҳолда, тегишли рухсатномаларсиз экскаватор ёрдамида ер ишларини (тош олиш) олиб борилиши натижасида магистрал газ қувур тармоғига шикаст етказилган. Қувурни тешилиши ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган. Оқибатда экскаватор ҳайдовчиси 1960 йилда туғилган Д.М. куйиш тан жароҳати олиб, тезкорлик билан Бешариқ шаҳар шифохонасига ётқизилган.

photo5420594747753474893.jpg


Авария ҳолатини тезкор равишда бартараф этиш учун магистрал газ қувурига газ бериш тўхтатилиб, ёнғин тезда ўчирилган.

Амалга оширилган чоралар туфайли ҳалокат натижасида шикастланган газ қувури кечки соат 20:50да қайта тикланди. Аҳолига табиий газ етказиб бериш 4 декабрда йўлга қўйилади.

 

    Бошқа янгиликлар