Тошкентда 3 дан 4 декабрга қадар содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 2 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
4 декабрь 2019 йили соат 00:49да, Юнусобод тумани, Минор мавзеси 92-уй 50-хонадонда уй жихозлари 20 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 30 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:50да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:55да қуршаб олиниб, соат 00:57да бартараф этилган.
Ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек, фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.






