АсосийJamiyat

Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаш бўйича илк синов лойиҳаси бошланди

'Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаш бўйича илк синов лойиҳаси бошланди'ning rasmi

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги маҳаллалардан бирида чиқиндиларни саралаш бўйича илк синов лойиҳа ишга туширилди.

Дастлабки босқичда лойиҳа Сирожиддинова кўчаси бўйлаб («Братские могили»га параллель кўча) амалга оширилади, дея хабар беради "Махсустранс" ДУК матбуот хизмати.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳар бири 120 литрдан иборат 630 та пластик идишлар маҳалла аҳолисига тарқатилади. Ушбу ҳудудни лойиҳалаш жараёнида маиший чиқиндилар уйда тартибга солинади.

Пластик идишларнинг рангларисветофордаги каби танланди: ошхона ва маиший органик чиқиндилар учун яшил, пластик, қоғоз, металл ва бошқа қуруқ чиқиндилар учун сариқ ранг ва юқоридаги идишлар учун яроқсиз қолган чиқиндилар учун қизил ранг.

БМТ кўнгиллилари ва “Махсустранс” ДУКнинг Яккасарой филиали ходимлари ёрдамида барча контейнерлар фойдаланишга топширилади.

Чиқиндиларни ҳар бир чиқинди тури учун алоҳида махсус машина олиб чиқади, яъни ҳар бир идиш учун алоҳида машина келади. Масалан, душанба куни сариқ контейнер таркиби чоршанба яшил ва жума куни қизил рангдаги контейнер чиқиндиси олиб чиқилади.

Лойиҳани «Махсустранс» ДУК, БМТТД лойиҳаси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамкорликда амалга оширмоқда.

3 декабрь куни маҳалла аҳолисига ушбу тажриба ва унинг кутилаётган натижалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кейинчалик тажриба натижалари тўғрисида маълумот бериб борилади.

 

    Бошқа янгиликлар