АсосийJamiyat

Суғдиёна масканига ичимлик суви узлуксиз берила бошланди

'Суғдиёна масканига ичимлик суви узлуксиз берила бошланди'ning rasmi

Сув ва ҳаво – тириклик омили. Агар тоза ичимлик суви ва атроф-муҳит тозалиги таъминланса шу ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини ривожлантиришга қулай шароит яратилади. 

Тан олиш керак, ҳозирги вақтда айрим ҳудудларимизда ичимлик суви бўйича бир қатор муаммоларга тўқнаш келаётган аҳоли қатламлари ҳам мавжуд. Ҳукуматимиз, ҳудудлардаги ҳокимлик органлари ва бир қатор масъул ташкилотлар кўмагида аста-секинлик билан фуқароларни қийнаётган барча муаммоларнинг ечими топилмоқда. Хусусан бугундан эътиборан Самарқанд шаҳрининг Суғдиёна масканига синов тариқасида ичимлик суви суткасига 24 соат давомида узлуксиз берилиши бошланди, Бу қувончли хабарни Самарқанд шаҳри ҳокимлигининг ахборот хизмати тақдим этди.

Ҳокимлик мутахассисларининг таъкидлашича ҳудудлардаги эскирган қувурларнинг носозлиги ҳам узоқ туманларга тоза ичимлик суви етказиб беришда муайян қийинчиликларни юзага келтирмоқда. 

Шу боис Суғдиёна масканини сув билан таъминлаш лойиҳаси ҳозирда синовдан ўтказилаётир. Агар мавжуд қувурлар доимий юқори босимга бардош берса ва ҳеч қандай носозликлар юзага келмаса, бу ерда яшовчи аҳолининг сув таъминотида энди узилишлар бўлмайди.

Бошқа янгиликлар