Вобкент тумани Латифсобунгар маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Т.Ж. фуқаро М.О.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, ўзининг танишларига пора бериш орқали унинг Вобкент маиший хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломи дубликатини олиб беришни ваъда қилган.
Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан Шофиркон туманида яшовчи фуқаро М.О.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда фирибгарлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 150.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






