Андижондаги бозорлардан бирида ноқонуний электр энергиясига уланиш борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ хабар қилди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон тумани бўлими ходимларининг назорат тадбирлари давомида тумандаги бозор комплексига тегишли электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Таҳлил натижаларига кўра, туман электр тармоқлари корхонасига жами 66 млн. 303 минг 766 сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият томонидан етказилган жами 66 млн. 303 минг 766 сўм зарар тўлиқ қопланди ва келгусида тўғри ишлаш энг маъқул йўл эканини тушуниб етишди.






