Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 7 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
1 декабрь куни соат 11:44да, Учтепа тумани, Ю.Сакокий 5-тор кўчаси 8-уй молхонасининг том қисми 50 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан уйнинг 320 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:50да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:53да қуршаб олиниб, соат 12:00да бартараф этилган.
Ёнғин электр симлани қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек, фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.






