Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги Маккага ибодат қилиш учун келган мусулмонларнинг ҳикояларини акс эттирувчи «Машаир» кўрсатувининг биринчи мавсумини суратга олиш ишларини бошлади. Бу ҳақда arabnews.comга таяниб хабар қилинди.
Вазирлик медиа-марказининг бош назоратчиси Айман бин Муҳаммад Ал-Арфажнинг сўзларига кўра, «Машаир» Саудия Арабистони ва унинг фуқароларининг Аллоҳ меҳмонларига хизмат қилишдаги саъй-ҳаракатларини ёритишни мақсад қилган. Унинг қўшимча қилишича, «Машаир»-бу вазирликнинг зиёратчилар ва ташриф буюрувчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг ифодасидир.
Вазирлик ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида дастурнинг биринчи эпизодларини намойиш қилишни бошлаган. Унда бу йил биринчи марта Умра қилиш орзусини амалга оширган Жазоирлик аёл Сархуда Стити ҳақида сўз боради.






