Қоровулбозор тумани марказида қад ростлаган, ёш оилаларга узоқ муддатли кредит асосида топширилган хонадонлар эгалари иситиш қозонлари носозлигидан норози бўлиб Қоровулбозор туман Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишди.
Мутасаддилар томонидан холат ўрганилди, қатор салбий холатлар аниқланди. Истеъмолчилар фикрлари тингланди, холат янада равшанлашди. Иситиш қозонлари учун жавобгар саналган мутасаддилар билан боғланиб, холат атрофлича тушунтирилди. Масалани ижобий хал этиш учун барча саъй-ҳаракатлар қилинди. Натижада, истеъмолчилар норозилигига сабаб бўлган иситиш қозонлари ўрнига умумий қиймати 3.900.000 сўм бўлган янги қозонлар ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.






