26-ноябрь куни интернет ижтимоий тармоқларида “Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман ёхуд замондан ортда қолган ЙПХ ходими" сарлавҳаси билан Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот жараёни тасвирланган видеолавҳа жойлаштирилди.
Ушбу воқеа айни пайтга қадар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб чиқилди.
Маълум қилинишича, жараёнда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторисержант Ж.Абдураҳмонов томонидан бир қатор қўпол камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1-декабрдаги 975-сонли қарор талабларини бузилган. Ҳозирда унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосага кўра сержант қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади.






