Филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиевнинг “Ўқувчини майиб қилаётган кераксиз мавзулар, кўринмас ва самарасиз миллиардлар” номли мақоласини darakchi.uz сайтида ҳам берилган эди.
Ушбу мақолага Халқ таълими вазирлиги томонидан муносабат билдирилди. Унда айтилишича, ҳозирги кунда вазирлик янги миллий таълим стандартларини ишлаб чиқмоқда. Миллий таълим стандартлари асосида дарслик ва ўқув қўлланмалар, ўқитиш услублари ҳамда баҳолаш тизими яратилади. Мазкур жараёнга маҳаллий ва хорижлик экспертлар жалб этилган.
Умумий ўрта таълим стандартлари лойиҳалари йил якунига қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Кейинги босқичда амалга ошириладиган вазифалар ҳар бир фан ва синф учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2020 йил ўқув материалларини тайёрлашдан иборат.
Янги стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари мактабларда 2021-2022 йилларда апробациядан ўтади ва келаси беш йилда босқичма-босқич жорий этиб борилади.
Мутахассислар томонидан Бахтиёр Менглиевнинг таклифлари ўрганиб чиқилиб, уни «она тили» фани бўйича дарсликларни тайёрловчи ишчи гуруҳига таклиф этишадиган бўлишди.






