АсосийJinoyat

Самарқандда 13 ёшли бола қотилликка қўл урди

'Самарқандда 13 ёшли бола қотилликка қўл урди'ning rasmi

2019 йилнинг 25 ноябрь куни соат тахминан 22:00 лар атрофида Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи 13 ёшли бола қотилликка қўл урди

Туркибола маҳалласи Туркибола қишлоғида яшовчи фуқаро 12.01.1979 йилда туғилган Б. Б.  ва унинг турмуш ўртоғи 14.11.1980 йилда туғилган Д.Ф., ўғли 17.06.2006 йилда туғилган С.Ж. ўзларининг яшаш хонадонида ўтирган вақтда Пайариқ тумани Алиобод маҳалласи Туркибола қишлоғида яшовчи 12.04.1995 йилда туғилган Ҳ. С. ва унинг акаси 15.12.1988 йилда туғилган Ҳ. А. билан ўзаро жанжал келиб чиққан. 

С. Ж.  отаси  Б. Б. билан Ҳ. С. жанжаллашиб турган вақтда ошхона пичоғи билан марҳум С.Қ.нинг кўкрак қисмига 3 маротаба ва елка қисмига 2 маротаба санчиб уриш йўли билан тан жароҳати етказган.

2019 йил 25 ноябрь куни Пайариқ тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, С.Қ. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. 

Жанжал оқибатида марҳум С.Қ. акаси Ҳ. А.га ҳам С. Ж. унинг елка қисмига 2 маротаба ва сон қисмига бир маротаба қўлида бўлган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказилган. Натижада Ҳ. А. Пайариқ туман 1-сонли шифохонасининг шошилинч ёрдам кўрсатиш бўлимига  ётқизилган.

Олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида жиноятни содир этишда гумондор бўлган С. Ж.нинг онаси Д. Ф. ўғлини жиноий жавобгарликга тортилишидан қўрқиб жиноят содир этилган ошхона пичоғини яшаш уйининг ёрдамчи хўжалиги оғилхонасига ўтинлар тагига яшириб қўйганлиги аниқланиб, воқеа жойини кўздан кечириш давомида ошхона пичоғи хамда жабирланувчи С.Қ.га тегишли бўлган қон доғлари бўлган курткаси далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С. Ж. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ушбу холат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар