АсосийJamiyat

Чегарадан кираётган “MAN”да 646,5 миллион сўмлик ҳужжатларсиз товар аниқланди  

'Чегарадан кираётган “MAN”да 646,5 миллион сўмлик ҳужжатларсиз товар аниқланди  'ning rasmi

Йирик миқдордаги товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, дея, darakchi.uz’га хабар қилди Давлат Божхона қўмитаси.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро О.Ш. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик воситаси ёрдамида кўздан кечирилди. 

Натижада, автомашина юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, жами 646,5 миллион сўмлик 31 турдаги товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар