Бизнес-омбудсман вакили сўнгги йилларда тадбиркорлар томонидан энг кўп шикоят тушган 3 муаммони маълум қилди.
Унга кўра ҳозирда тадбиркорларни ер олиш муаммолари, банклардан кредит олиш қийинчиликлари ва коммуникация, яъни газ, электр масалалари қийнамоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги пресс-кофе мулоқотида маълум қилинди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар, савдо-саноат палатаси, бизнес омбудсман вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.






