АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг барча мактабларида “5 ташаббус мактабда” фестивали ўтмоқда

'Ўзбекистоннинг барча мактабларида “5 ташаббус мактабда” фестивали ўтмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари ўртасида “5 ташаббус мактабда” фестивалини ўтказмоқда.

Мазкур фестиваль ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, ахборот-технологиялари ҳамда китоб мутолаасига қизиқиш уйғотиш, ўқувчи қизларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш мақсадида ташкил этилди, дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов фестивалга бағишланган матбуот анжуманида.

Фестиваль доирасида хор жамоалари, театр студиялари, вокал, рақс, бадантарбия машғулотлари, гимнострадалар, дастурлаш, робототехника, инженерлик тўгаракларининг тақдимотлари, китобхонлик кечалари, қизларжонлар клубларининг фаолиятлари, пазандачилик кўргазмалари ташкил этилади.

 

    Бошқа янгиликлар