АсосийJamiyat

Қарши ШЭТКнинг мансабдор шахслари ишдан олинди

'Қарши ШЭТКнинг мансабдор шахслари ишдан олинди'ning rasmi

 

Сал аввал, “Қаршида 18 нафар фуқаронинг электр учун тўлаган пуллари бошқа шахслар ҳисобига ўтказиб юборилгани аниқланди” сарлавҳали мақола эълон қилинганлиги муносабати билан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ёки Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши кўзғатилганлиги ҳолати юзасидан шу кунгача ҳеч қандай расмий маълумот келиб тушмаганлигини маълум қилганди.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти қуйидагиларни таким этди:

“Аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар прокуратурасига қонуний баҳо бериш ва етказилган зарарни ундириш учун тақдим этилган.

Шунингдек, Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари билан ўзаро тузилган меҳнат шартномаси ҳозирги кунда бекор қилинганлигини маълум қиламиз”.

    Бошқа янгиликлар