АсосийJamiyat

Миллий авиакомпания учувчилар тайёрлаш курсларига қабул бошланганини эълон қилди

'Миллий авиакомпания учувчилар тайёрлаш курсларига қабул бошланганини эълон қилди'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг ўқув-машғулот Марказида 2 декабрдан фуқаролар авиацияси учувчиларининг дастлабки тайёргарлиги курсларида ўқиш учун номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.

Унга тугалланган техник олий маълумотга эга ёши 27 га тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. 

Агар номзод чет эл олийгоҳини тугаллаган тақдирда, олий маълумот ҳақидаги дипломнинг нострификация қилинганлиги ҳақида гувоҳномага эга бўлиши лозим. Шунингдек, 6.0 дан паст бўлмаган IELTSсертификатига эга, ҳарбий билетга эга ва ҳарбий хизматга яроқли бўлганлар қабул қилинади.

Юқорида келтирилган шартларнинг бирортасига риоя қилинмаган тақдирда ҳужжатлар қабул қилинмайди, белгиланган талаблардан четланишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар қабул қилингач, нозмодлар тиббий кўрик, малакали психолог қабули ва олий математика ва физикадан имтиҳонлардан ўтишади.

МанзилҚумариқ кўчаси, 120-уй. Мўлжал: Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортидан Авиашаҳарча томон йўналишдаги жамоат транспорти бекати.

 

    Бошқа янгиликлар