Қашқадарё вилоятидаги бир гуруҳ ёшлар вилоят ҳокими в.б Зойир Мирзаевга “National Youth Conference in Kashkadarya 2019” Қашқадарё вилоятида биринчи ёшлар конференцияни ўтказиш таклифи билан чиқди.
Вилоят ҳокимининг шахсан ўзи мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаб ёшлар учун 100 миллион сўм маблағ ажратди. Бу орқали Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин ёшларда янги ғоялар, интенсив дунёқараш ва ривожланган мамлакатлардаги старт-уп лойиҳалар билан танишиш ҳамда бажариш имконини яратди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Қарши давлат университети билан ҳамкорлигида 22-24 ноябръ кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган «Лочин» оромгоҳида ўтказилган мазкур конференция 6 та йўналиш бўйича 4 тилда ўтказилди.






