АсосийJamiyat

Тошкентда бир суткада 3 та ёнғин қайд этилди

'Тошкентда бир суткада 3 та ёнғин қайд этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 3 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари бўлмади.

Шулардан 24 ноябрь куни соат 08:20да, Юнусобод тумани, Қўрғон кўчаси 8-уйнинг ертўласи 8 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 08:24да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 08:35да бартараф этилган.

Ёнғин электр симлани қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

 

    Бошқа янгиликлар