АсосийJamiyat

ЭТКнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши кўзғатилганлиги ҳолати бўйича расмий маълумот йўқ

'ЭТКнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши кўзғатилганлиги ҳолати бўйича расмий маълумот йўқ'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ОАВда “Қаршида 18 нафар фуқаронинг электр учун тўлаган пуллари бошқа шахслар ҳисобига ўтказиб юборилгани аниқланди” сарлавҳали мақолалар эълон қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти қуйидагиларни  маълум қилади.

"Маълум бўлишича, МИБнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ёки Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши кўзғатилганлиги ҳолати юзасидан шу кунгача ҳеч қандай расмий маълумот келиб тушмаган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими ва Қарши шаҳар прокуратурасига мазкур ҳолат юзасидан сўров юборилганлигини маълум қиламиз".

    Бошқа янгиликлар