Чортоқ тумани Наманган МФЙ Олмазор кўчасида яшовчи Чортоқ шаҳар
Бош бекат раҳбари Сатиболдиев Дилмурод Шокиржоновични Чортоқ тумани
ИИБ бошлиғи номига ариза бўйича туман ИИБ ходимлари томонидан
суриштирув ишлари олиб борилиб, куйидаги ишларни амалга оширилди.
Шунингдек, 2019 йил 6 ноябр куни соат тахминан 16.00 лар чамасида
Чортоқ тумани ҳокимининг топшириғига асосан, Бош бекат худудида
ноқонуний қурилган биноларни олдириш максадида Чортоқ шаҳар Бош бекат
МЧЖ раҳбари Д.Сотиволдиев, Чортоқ тумани хокими ўринбосари
С.Мирзабаев, архитектура ходими А.Тошбаевлар билан хамкорликда иш олиб
борилаётган вақтида, Чорток шахар Байналминал МФЙда яшовчи фуқаро
Улугбек Сайдамов томонидан ўзига таалуқли бўлмаган биноларни
буздирилишига тўсқинлик қилиб, Д.Сотиволдиев билан ўзаро бақир чақир
килиб, фукароларни тинчлигини бузиб, Чортоқ тумани хокими ўринбосари
С.Мирзабаев, архитектура ходими А.Тошбаев бош бекат рахбари
Д.Сотиволдиевларни иш олиб боришларига тўсқинлик қилганлиги аниқланган.
Юқоридаги холатлар юзасидан туман ИИБ маьсул ходимлари томонидан
атрофлича суриштирув ишлари олиб борилганда, Байналминал МФЙда
яшовчи фуқаро У.Сайдамов, Наманган МФЙда яшовчи Бош бекат рахбари
Д.Сотиволдиевларни ҳатти-ҳаракатларида хуқуқбузарлик аломатлари
аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
183-моддаси билан хужжатлар тўпланиб, қонуний хал этиш учун маьмурий
ишлари буйича Чорток тумани судига тақдим этиш чоралари кўрилди.






