Uzautotrailer “КАМАЗ” билан ҳамкорликда янги юк машиналари йиғиш линиясини очади, дея хабар беради «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати.
26 ноябрда Самарқанддаги «UzAuto Trailer» заводида КАМАЗ автомобиллари шассисини йиғиш бўйича янги линиянинг расмий ишга туширилиши бўлиб ўтади. Тантанали маросим Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи доирасида ўтказилади.
«UzAutoTrailer» МЧЖ заводида “КАМАЗ” автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш 2017 йил декабрида бошланганди. Бугунги кунда заводда йиғилаётган “КАМАЗ” юк машиналари моделлар қатори юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан 36 тоннагача бўлган 18 турдан зиёд техникани ташкил қилади. Автомобиллар жиҳозланадиган двигателлар 240 от кучидан 400 от кучигача қувватга эга бўлиб, ЕВРО 3, ЕВРО 4 ва ЕВРО 5 экологик меъёрларига жавоб беради.






