Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир “пиротехника операцияси” фош этилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олинди ҳамда Бўз тумани ҳудудида тўхтатилди.
Фуқаро Т.И. туманнинг А.Икромов кўчасида шартли харидорга қиймати 10 миллион сўмлик 57600 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати






