Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси: “Epica” автомашинаси “Камаз” юк машинаси орқасига келиб урилди, вафот этганлар бор.
2019 йил 23 ноябрь куни тахминан соат 03:00 ларда 22 ёшли Р.Дж. 4 нафар йўловчилари бўлган “Epica” русумли транспорт воситасини Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтган "Тошкент-Термиз М-39 йўли"нинг 977 км.да Термиз йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган 43 ёшли Й.П. бошқарувида бўлган “Камаз-53212” русумли юк машинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.






