“Водители Ташкента - Drivers.uz” Telegram-каналида Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг бир нечта суратлар тарқатилган эди.
Ушбу воқеа бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
2019 йил 21-ноябрь куни тахминан соат 12:30 да Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида (мўлжал: Вестминстер университети) 70 ёшли Рофи П. бошқарувидаги “Spark” русумли автомобиль 24 ёшли Жамолиддин М. бошқариб борган “Lacetti-2” автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: “Spark” автомобили ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланиб борган “Lacetti-2” ҳайдовчисига йўл бермаган.
ЙТҲ натижасида “Spark” автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб тиббий муассасага етказилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда шошиб, соғлиғингизни хавф остига қўйманг. Тезликни доим мумкин бўлган чегарада ушлаб туринг. Йўлнинг хавфли қисми ҳисобланган чорраҳаларни эҳтиётлик билан кесиб ўтинг.






