АсосийJamiyat

ITWomenUz” – лойиҳаси иштирокчилари ўртасида танлов ўтказилди

'ITWomenUz” – лойиҳаси иштирокчилари ўртасида  танлов ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги қошидаги Мирзо Улуғбек Инновация маркази,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда  Тошкент Ахборот технологиялари университети  билан ҳамкорлиқда жорий йилнинг 19 августидан бошлаб “ITWomenUz” - лойиҳаси илк маротаба амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга жорий қилишдан кўзланган мақсад хотин-қизларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига жалб қилиш, уларни мобиль илова, веб-сайт, дастурий маҳсулотларни яратиш, компьютер графикаси ва дизайнерлик  фаолиятига ўқитиш ҳамда дастурчи сифатида шаклланишларига кўмаклашиш орқали фрилансер сифатида бандлигини таъминлашдан иборатдир.

“ITWomenUz” —  лойиҳасига жорий йилнинг 19 август куни старт берилди. Даставвал, лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент Ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида жорий йилнинг 19-24 август кунлари бир ҳафта давомида ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилиб,  мобиль иловалар тайёрлаш, веб-сайтлар яратиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда компьютер графикаси ва дизайн йўналишларида 160 нафар хотин-қизларнинг малакаси оширилди. Сўнгра тингловчиларнинг олган назарий билимлари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидафаолият юритаётган ташкилот ва корхоналарда 26 август – 18 сентябрь кунлари уч ҳафта мобайнида амалиётга татбиқ қилинди.

“ITWomenUz” - лойиҳасининг иккинчи босқичи 19 сентябрдан  бошланди ва  курс ишларини бажаришлари учунхотин-қизлардан иборат гуруҳлар шакллантирилди. Хотин-қизлар курс ишларини устозлари раҳбарлигида бажардилар ва иккинчи босқич натижалари 16-19 октябрь кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида  экспертлар томонидан  ўрганилди. “ITWomenUz” - лойиҳаси иштирокчилари ўзлари яратган веб сайт,дастурий маҳсулотлар ва мобиль иловаларини ҳамда  дизайнерлар ўзлари чизган  электрон плакатларини тақдимотларини намоён қилдилар. Экспертлар тайёрланган барча лойиҳалар бўйича хулосаларини бердилар. “ITWomenUz” – лойиҳаси иштирокчиларининг энг муваффақиятли тайёрланган лойиҳалари якуний босқичига тақдим этилди. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида22 ноябрь куни соат 14:00да“ITWomenUz” – лойиҳасининг якунийбосқичида ўз лойиҳаларини муваффақиятли якунига етказган дастурчи хотин-қизлар ўртасида “Энг яхши  мобиль илова”, “Энг яхши веб-сайт”, “Энг яхши дастурий маҳсулот”, “Энг яхши электрон плакат” номинациялари бўйича танлов ўтказилди. Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан номинациялар бўйича энг яхши ишлар аниқланди.

 

    Бошқа янгиликлар